Россия тан олинмаган давлат армиясини модернизация қилади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Aбхазия билан республиканинг қуролли кучларини модернизация қилишга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш тўғрисида шартнома имзолашни буюрди. Бу ҳақда Вести хабар бермоқда.

Мазкур ҳужжат ҳуқуқий ахборот порталига жойлаштирилган. Президент Россия Ҳукуматининг таклифини қабул қилишни ва Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан музокараларда барча зарур келишувларга эришгандан сўнг, лойиҳага "фундаментал хусусиятга эга бўлмаган тузатишларни" киритишга имкон берадиган битимни имзолашни буюрди.

Бунгача, Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва унинг Aбхазия ҳамкасби Мераб Кишмария икки мамлакат ўртасида ҳарбий-техникавий ҳамкорликни ривожлантириш ва Aбхазия қуролли кучларининг қурол-яроғини модернизация қилиш тўғрисида битим имзолади.

Маълумот учун, 2008 йил 26 августда Грузиянинг Цхинвалга қарши қуролли тажовузидан сўнг Россия  Жанубий Осетия ва Aбхазия суверенитетини тан олди. Россия Федерацияси, шунингдек, республикаларнинг ривожланишига кенг кўламли молиявий ва ижтимоий-иқтисодий ёрдам кўрсатмоқда. Масалан, 2017-2019 йилларда Aбхазия ривожланишини рағбатлантириш бўйича инвестиция дастурининг ҳажми тахминан олти миллиард рублни ташкил этди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Абхазия

Баҳолаганлар

84

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг