Россия Сумидаги қариялар пансионатига зарба берди

Олам

image

Россия армияси Украинанинг шимолида жойлашган Суми шаҳридаги қариялар пансионатига зарба берди. Бунинг оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна 13 киши эса жароҳат олди. Бу ҳақда Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати хабар берди.

Шикастланган бинодан 147 киши эвакуация қилинган, 13 нафар маҳаллий аҳоли жароҳатланган. Шунингдек, бинонинг техник ва бешинчи қаватлари қисман вайрон қилинган. Қутқарувчиларнинг хабар беришича, зарба оқибатида 70 ёшли аёл ҳалок бўлган.

Украина расмий хабарларига кўра, қариялар уйи бошқариладиган ҳаво бомбаси билан урилган. Украина прокуратурасининг ёзишича, пансионатда 221 бемор ва яна 60 нафар ходим бўлган.

"Россия ҳарбийлари Россия Федерациясининг Курск вилоятида Украина қўшинларининг муваффақиятларини кўргани учун Суми вилоятини ўққа тутмоқда", дейди "Северск" тезкор-стратегик қўшинлар гуруҳи вакили Вадим Мисник. 

Шу билан бирга, у Россия армияси "Сумшина чегарасидаги миномёт ўқлари сонини камайтирганини, шунингдек, Харьковшинани тузатиладиган авиация бомбалари билан бомбардимон қилишни тўхтатганини" таъкидлади.

Маълумот учун, Суми вилояти Украина Қуролли кучлари бостириб кирган Россиянинг Курск вилояти билан чегарада жойлашган.  Минтақа доимий равишда Россия ҳарбийлари томонидан ўққа тутилмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги Россия ҳарбийлари "Суми вилоятидаги давлат чегараси ва қўриқхоналар ҳудудида душманга ўт очганини" маълум қилди.

Сара Комилжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Суми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made