Россия Швеция ва Финляндияга хавф соляптими? Москва корчалони тилга кирди

Олам

image

Россия Швеция ва Финляндияга таҳдид солаётгани ҳақидаги баёнотлар ташвиқот ва провокация бўлиб, АҚШ бошчилигидаги коллектив НАТО манфаатларига хизмат қилади. Бу ҳақда Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди.

“Бу баёнотлар аҳмоқликдир. Улар фактларга асосланмаган, ташвиқот ва провокацияга мос келади. Улар бу мамлакатлар халқлари манфаатларига жавоб бермайди ва Қўшма Штатлар бошчилигидаги коллектив Шимолий Атлантика иттифоқи манфаатларини таъминлайди ва уларга хизмат қилади”, деган Захарова “Спутник” радиостанцияси орқали Швеция Ташқи ишлар вазири Анн Линденинг “Россиянинг ҳар қандай тарзда Швеция ва Финляндияга таҳдид солишига йўл қўйиб бўлмаслиги” ҳақидаги сўзларини шарҳлар экан.

Москванинг турли баёнотларини оммага етказувчи корчалони Захарованинг таъкидлашича, бундай баёнотларни “индивидуал, мустақил фикр” деб ҳисоблаш нотўғри.

Бундан олдин Линде Швеция мамлакатнинг НАТО билан муносабатларининг “барча имкониятларини кўриб чиқаётгани”, жумладан, Финляндиядаги ҳамкасблари билан мунтазам мулоқотлар ўтказаётганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Швеция ва Финляндия жорий йилнинг ёзидан кечиктирмай НАТОга аъзо бўлиши мумкин. АҚШ расмийларига кўра, икки давлатнинг альянсга аъзолиги НАТО Ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокараларда “суҳбат ва кўплаб учрашувларнинг мавзусига” айланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

532

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг