Россия расмийлари Зеленскийни ўлдирмоқчими? Песков Кремлнинг мақсадини очиқлади
Олам
−
06 Апрель 2022
16308Россия расмийлари снайперлари нишони Украина Президенти Владимир Зеленскийга қаратилганми? Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков Россия расмийлари Украина Президенти Владимир Зеленскийни ўлдирмоқчи эканлиги ҳақидаги хабарларни “тўғри эмас” деб атади. Жаноб Песковнинг сўзларига кўра, Россия томони Украина Президентининг музокараларда илгари сурилган шартларга рози бўлишидан манфаатдор.
Песков Франциянинг LCI телеканалига берган интервьюсида Россия расмийлари Владимир Зеленскийни ўлдириш режалари ҳақидаги саволга жавобан "йўқ, бу тўғри эмас", деб жавоб берди.
“У Украина Президенти ва биз унинг Россия делегацияси унга аниқ маълум қилган Россия Федерацияси шартларига рози бўлишидан манфаатдормиз. Музокаралар орқали биз ҳарбий амалиётга чек қўймоқчимиз”, дейди Дмитрий Песков.
Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг сўзларига кўра, Владимир Зеленскийни ўндан ортиқ марта ўлдиришга уриниш бўлган.
Ҳозирда Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар видео форматда давом этмоқда. Сўнгги юзма-юз музокаралар 29 март куни Истанбулда бўлиб ўтди. Улардан кейин Россия делегацияси раҳбари Владимир Мединский Киев бир қатор масалаларга “реалистроқ” ёндашганини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь