Россия Олимпия қўмитасининг йиллик даромади маълум бўлди
Спорт
−
13 Декабрь 2024 4874 1 дақиқа
Россия Олимпия қўмитасининг (РОҚ) 2023 йил ноябридан 2024 йил октябргача бўлган даврдаги даромади 643,1 миллион рублни ташкил этди. Бу ҳақда ташкилот йиғилишида вице-президент Василий Титов маълум қилди.
“Россия Олимпия қўмитасининг 2023 йил 1 ноябрдан 2024 йил 30 сентябргача бўлган даврдаги даромадларининг умумий миқдори, табиий кўринишдаги даромадларни ҳисобга олмаганда, 643,1 миллион рублни ташкил этди. Сўнгги 12 йилдаги бюджет 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, даромаднинг нақд пул қолдиғи 3 миллиард 657 миллион рублни ташкил этади”, дейди Титов.
Олимпия йиғилишида РОҚнинг янги раҳбарияти, шу жумладан ташкилот раҳбари сайланади. Президентлик учун ягона номзод Россия Федерацияси спорт вазири Михаил Дегтярёв ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин Олимпия ўйинларига муқобил сифатида ўтказилиши режалаштирилган ва сентябрь ойида бўлиб ўтиши керак бўлган Бутунжаҳон Дўстлик ўйинларини бошқа муддатга қолдириш бўйича фармон қабул қилганди.
Live
Барчаси