Россия Норвегиядаги элчихонаси ходимларини қисқартирди

Олам

image

Россиянинг Норвегиядаги элчихонаси қабул қилувчи томонининг илтимосига биноан Ослодаги дипломатик миссия таркибини қисқартиради. Бу ҳақда 14 октябрь куни элчихонанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинган тегишли баёнотда сўз боради. 

Билдирилишича, Россиянинг Норвегиядаги элчихонаси консуллик бўлимида икки нафар дипломат, Шпицбергендаги Бош консуллигида эса фақат бир нафар дипломат қолади.

Элчихона хабарида айтилишича, Норвегия 17 октябрга қадар мамлакатдаги Россия хорижий агентликларининг дипломатик ходимларини қисқартиришни талаб қилган, бироқ бу талабнинг сабаблари келтирилмаган.

Россиянинг Свалбард ва Киркенесдаги бош консулликлари кейинги огоҳлантиришгача консуллик қабулларини тўхтатганликларини маълум қилди.

Сентябрь ойи охирида Норвегия Адлия вазири Эмилия Энгер Мель мамлакат ҳукумати Финляндия қилганидан ўрнак олиб, Россия билан чегарада баланд панжара ўрнатиш имкониятини кўриб чиқаётганини айтди.

Маълумот учун, 2024 йил май ойида Норвегия туристик Шенген визаси билан россияликлар учун чегарани ёпди ва ҳатто транзит мақсадида ҳам уларни мамлакатга киритишни тўхтатди.

Жасмина Расулова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Норвегия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг