Россия НАТОга ўз муаммолари билан шуғулланишни маслаҳат берди
Олам
−
24 Март 2021
5991Аввалроқ НАТО Россияни тажовузкор хатти-ҳаракатларда айблагани ҳақида хабар берилганди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг ушбу баёнотини изоҳлар экан, альянсни аввало ўз муаммоларини ҳал қилишга чақирди.
“Сиз ўз аъзо давлатларингиз ичидаги муаммолар билан шуғулланинг. Улар шошилинч аралашувни талаб қилади: вакцинация, инқироз, НАТО мамлакатларидаги инсон ҳуқуқлари”, дейди дипломат.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО Бош котиби Россияни қўшни Украина, Грузия ва Молдовадаги вазиятни беқарорлаштирганликда, шунингдек Болқон мамлакатлари ички ишларига аралашишга уринишда айблаганди.
LiveБарчаси