НАТО Россияни тажовузкор хатти-ҳаракатларда айблади
Олам
−
24 Март 2021
4129НАТО Россиянинг хатти-ҳаракатларини тажовузкор, деб ҳисоблайди ва Москвада қўшни мамлакатлардаги вазиятни беқарорлаштириш истаги бор. Бу ҳақда альянс Бош котиби Йенс Столтенберг айтиб ўтди. Унинг сўзлари ҳарбий блокнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Столтенбергнинг таъкидлашича, НАТОнинг Россия билан муносабатлари жуда мураккаблигича қолмоқда.
“Кўп йиллик босим ва биз томонимиздан мазмунли мулоқот ўрнатиш учун қилинган саъй-ҳаракатларга қарамай, Россия фақат ўз ичидаги ва чет элдаги тажовузкор хатти-ҳаракатларини кучайтирди”, дейди у альянс Ташқи ишлар вазирлари йиғилишидан сўнг.
НАТО Бош котиби Россияни қўшни Украина, Грузия ва Молдовадаги вазиятни беқарорлаштирганликда, шунингдек Болқон мамлакатлари ички ишларига аралашишга уринишда айблади.
“Россия ўз ҳарбий кучларини Болтиқбўйидан Қора денгизгача, Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада, Ўрта ер денгизидан Арктикага қадар барпо этишда давом этмоқда”, дейди Столтенберг.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 февраль куни Қора денгизда НАТОнинг “Посейдон 21” машқлари бошланган эди.
LiveБарчаси