Қора денгизда НАТО машғулотлари бошланди
Олам
−
27 Февраль 2021
5723Қора денгизда НАТОнинг “Посейдон 21” машқлари бошланди. Уларга Руминия раҳбарлик қилади, шунингдек яна олти мамлакат ҳарбийлари иштирок этмоқда. Бу ҳақда Руминия флоти бош штаби сайтида айтилган.
“Констанса флотининг қўмондонлиги денгиз, қуруқлик ва ҳавода режалаштирилган ўқув машғулотларини олиб бормоқда, бунда Болгария, Франция, Греция, Руминия, Испания, АҚШ ва Туркиядан куч ва воситалар иштирок этмоқда”, дейилади баёнотда.
Маълум қилинишича, машқлар 6 мартга қадар давом этади. Мақсад минтақавий хавфсизлик муҳитидаги доимий ўзгаришлар шароитида Иттифоқ кучларининг таъсирчанлигини ошириш ҳисобланади.
Иштирокчилар сув ости таҳдидларига қарши кураш, хусусан денгиз миналари ва қўлбола портловчи мосламалар, самолётлар, ер усти кемалари ва душманнинг сув ости кемаларини аниқлаш ва йўқ қилиш билан шуғулланади.
Бундан ташқари, денгиз захирасини тўлдириш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун ўқув машғулотлари ўтказилади.
LiveБарчаси