Россия НАТОга ўз муаммолари билан шуғулланишни маслаҳат берди
World
−
24 March 2021 6665 1 minute
Аввалроқ НАТО Россияни тажовузкор хатти-ҳаракатларда айблагани ҳақида хабар берилганди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг ушбу баёнотини изоҳлар экан, альянсни аввало ўз муаммоларини ҳал қилишга чақирди.
“Сиз ўз аъзо давлатларингиз ичидаги муаммолар билан шуғулланинг. Улар шошилинч аралашувни талаб қилади: вакцинация, инқироз, НАТО мамлакатларидаги инсон ҳуқуқлари”, дейди дипломат.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО Бош котиби Россияни қўшни Украина, Грузия ва Молдовадаги вазиятни беқарорлаштирганликда, шунингдек Болқон мамлакатлари ички ишларига аралашишга уринишда айблаганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August