Сергей Шойгу Ўзбекистонга келди. Унинг муддаоси нима?

Олам

image

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу бугун, 27 апрель куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда “Спутник” нашри ёзмоқда.

Маълум қилинишича, Сергей Шойгу эртага, 28 апрель куни Ўзбекистон Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов билан музокара ўтказмоқчи.

Хабарга кўра, учрашув Бухорода бўлиб ўтади. Томонларнинг муҳокамаси учун кун тартибида бир вақтнинг ўзида бир нечта мавзу: халқаро ва минтақавий хавфсизлик муаммолари, шунингдек Россия Федерацияси ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий ҳамда ҳарбий-техникавий ҳамкорлик масалалари турибди.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Шойгу бугун, 27 апрель куни Тожикистонда бўлиб ўтган Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо давлатларнинг Мудофаа вазирлари йиғилишида қатнашди. Шундан сўнг, Россия Мудофаа вазири Ўзбекистонга учиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3610

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг