Россия Марказий Осиё турнирида қатнашиши мумкин

Спорт

image

Футбол бўйича Россия миллий терма жамоаси Марказий Осиё Футбол ассоциацияси (CAFA) турнирида иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда “Championat.com” сайти хабар берди.

Манбага кўра, Марказий Осиё футбол федерацияси Россия томонига мусобақада иштирок этиш учун таклиф юборган. Тез орада Россия футбол иттифоқи (РФУ) ўз қарорини маълум қилади.

“Россия терма жамоасининг Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионатида иштирок этиши бўйича кўплаб сўровлар келиб тушган. Айни дамда Россия терма жамоасининг ушбу турнирда иштирок этиш имконияти ва шартлари муҳокама қилинмоқда”, дейилади РФУ хабарида.

Маълумот учун, CAFA турнирида Марказий Осиё футбол ассоциациясига аъзо олти ташкилот – Тожикистон, Эрон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистон миллий терма жамоалари иштирок этади. Россия терма жамоаси меҳмон сифатида турнирда қатнашиши кутилмоқда. 8-жамоа номи ҳам тез орада маълум бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Марказий Осиё Футбол ассоциацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг