Россия Латвия дипломатларини мамлакатдан қувди
Олам
−
26 Апрель
584325 апрель куни Латвиянинг Россиядаги муваққат ишлар вакили Даце Рутка Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда Россия ТИВ хабар берди.
“Латвия дипломатик миссияси раҳбарига Россиянинг Латвиядаги элчихонасининг икки дипломати ҳеч қандай асоссиз “персона нон грата” деб эълон қилингани муносабати билан кескин норозилик билдирилди. Ўзаролик тамойилидан келиб чиқиб, шунингдек, 1961 йилги Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясининг 9-моддасига мувофиқ, Латвия элчихонасининг икки дипломатик ходими Россиядан чиқариб юборилаётгани маълум қилинди”, дейилади ТИВ баёнотида.
Вазирликнинг таъкидлашича, агар Латвия россиялик дипломатларга қарши душманлик ҳаракатларини давом эттирса, Москва муқаррар равишда Рига учун бошқа “оғриқли” қадамлар қўяди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Латвия Ташқи ишлар вазири Кришьянис Кариньш россиялик дипломатлардан бирини персона нон грата деб эълон қилишга қарор қилганди. Дипломатга 10 апрелгача мамлакатни тарк этиш буюрилганди.
LiveБарчаси