Россия Курскдаги 32 та аҳоли пунктини қайтариб олди

Олам

image

Россия ҳарбийлари 2024 йил 6 августдан бошлаб Курск вилоятида умумий 32 та аҳоли пунктини қайтариб олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига таяниб, ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 8-9 март кунлари Россиянинг “Север” ҳарбий гуруҳи бўлинмалари томонидан 7 та аҳоли пункти қайтариб олинган. Хусусан, Малая Локня, Черкасское Поречное, Косица, Лебедевка, Викторовка, Николаевка ва Старая Сорочина. Февраль ойида эса Погребки, Орловка, Никольское, Новая Сорочина ва Свердликово каби 5 та аҳоли пункти қайтарилган.

Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 17 январга келиб, Курск вилоятининг дастлабки босиб олинган ҳудудининг 63,2 фоизи (801 кв км) озод қилинган (жами 1 268 кв км эди). Январь ойининг икки ҳафтасида “Север” ҳарбий гуруҳи бўлинмалари 4 та аҳоли пунктини – Александрия, Леонидово, Русское Поречное ва Кругленькоени қайтариб олган. Шунингдек, 31 январь куни Николаево-Дарьино ҳам ўз назорати остига қайтарган. Ўтган йилнинг декабрь ойида учта аҳоли пункти қайтарилган – Плеково, Дарьино ва Новоивановка.

Энг кўп аҳоли пункти – 12 таси – 2024 йилнинг сентябрь ойида Россия назоратига қайтарилганди. Улар: Успеновка, Борки, Апанасовка, Бяхово, Вишневка, Викторовка, Внезапное, Гордеевка, Краснооктябрское, Обуховка, Снагост.

Маълумот учун, Украина Қуролли кучлари томонидан Курск вилоятига оммавий ҳужум 2024 йил 6 августда бошланган. Ҳудудда федерал миқёсдаги фавқулодда ҳолат ва терроризмга қарши операция режимлари амал қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 7 март куни Россия қўшинлари Донецк вилоятидаги Доброполье шаҳрига зарба бериши оқибатида 11 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Курск аҳоли пункти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг