Россия Корея ярим оролига янги инқироз яқинлашаётганини билдирди

Олам

image

Корея ярим оролидаги ҳарбий-сиёсий кескинлашув бу минтақада янги инқироз яқинлашаётганидан далолат беради. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Георгий Зиновьев Шарқий иқтисодий форум доирасида айтиб ўтди.

“Корея ярим оролидаги воқеалар динамикаси янги инқироз яқинлашаётганидан далолат беради. Бунинг яққол белгиси ҳарбий-сиёсий тарангликнинг кучайиши ва асосий уришаётган томонлар – КХДР, АҚШ ва унинг Корея Республикаси ҳамда Япония вакили бўлган иттифоқчилари ўртасидаги жанговар риториканинг кучайишидир. Ўтган йилдан бери биз субрегионда ҳарбий фаоллик кучайганини кузатмоқдамиз”, дейди дипломат.

Шу тариқа, Зиновьев минтақада мисли кўрилмаган миқёсдаги ҳарбий машғулотлар ўтказилаётганига, Қўшма Штатлар кўплаб ҳарбий техника ва ҳарбий хизматчилардан фойдаланишдан ташқари, Корея ярим ороли атрофида ўзининг стратегик имкониятларини тўплаётганини иддао қилган.

“Масалан, 1981 йилдан бери биринчи марта ядровий қуролли баллистик ракеталарга эга Американинг “Кентукки” сув ости кемаси Жанубий Корея сувларида пайдо бўлди. Бундан ташқари, АҚШ, Корея Республикаси ва Япония ўртасида ракетага қарши мудофаа бўйича уч томонлама машғулотлар тез-тез ўтказилмоқда, улар тегишли келишувлар доирасида мунтазам равишда ўтказилмоқда”, дейди Зиновьев .

Унинг қўшимча қилишича, уч давлат ўртасида реал вақт режимида Шимолий Корея ракеталарини учириш бўйича разведка маълумотларини алмашиш механизми ўрнатилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия КХДР Корея ярим ороли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made