Россия Константиновка марказига зарба берди. Қурбонлар бор
Олам
−
06 сентябр 2023 6047 1 дақиқа
Украина Президенти Владимир Зеленский Россиянинг Донецк вилоятидаги Константиновка марказига зарба бергани тасвирланган видеони эълон қилди.
“Ҳозирги вақтда россиялик террорчилар артиллерияси Донецк вилоятининг Константиновка шаҳрида 16 кишини ўлдирган. Аҳоли савдо қиладиган жойлар, дўконлар, дорихоналар вайрон бўлди. Мутлақо бегуноҳ одамлар ҳалок бўлди. Яраланганлар ниҳоятда кўп. Афсуски, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони ҳали ҳам ортиши мумкин”, деган Зеленский ўзининг Тelegram-каналидаги мурожаатида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Донецк вилоятидаги қишлоқ озод этилганини маълум қилганди.
Live
Барчаси