Россия Киевни бомбардимон қилди (видео)
Олам
−
09:41 6595 2 дақиқа
Россия бугун, 6 июлга ўтар кечаси Украина пойтахти Киевга ракета ва дронлар билан навбатдаги йирик ҳужумни амалга оширди. Ҳужум оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди, яна 24 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда “Укринформ” хабар берди.
Киев мэри Виталий Кличконинг маълум қилишича, ҳаво ҳужуми хавфи қарийб 4 соат давом этган.
Энг катта зарар Подил туманида кузатилган. Ракета зарбалари ва парчалари оқибатида 4 та турар жой биносида ёнғин юз берган, кўп қаватли уйлардан бири қисман қулаган. Қутқарувчилар бинодан 15 кишини эвакуация қилган. Маълум қилинишича, вайроналар остида қолганларни қидириш ишлари давом этмоқда.
Шунингдек, Подил туманидаги 25 қаватли турар жой биносининг 16-қавати шикастланган. Нотурар бино вайрон бўлган, автомобиллар ва гаражлар ёниб кетган, ракета парчалари турар жой мажмуаси ҳудудига ҳам тушган.
Дарница туманида ракета бўлаклари бир нечта кўп қаватли уйлар ва нотурар биноларга зарар етказган. Голосеев туманида эса беш қаватли турар жой биноси, омборхона ҳамда бошқа нотурар биноларда ёнғин содир бўлган.
Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари тун давомида зарба берилган ҳудудларда қутқарув ва ёнғинни бартараф этиш ишларини олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг иккинчи йирик шаҳри Санкт-Петербург ва уни ўраб турган Ленинград вилояти Украина томонидан амалга оширилган йирик дрон ҳужумига учраган эди.
Live
Барчаси10:42