Россия Киевдаги кўприк ва метрони ўққа тутди. Қурбон бор (видео)
World
−
11:43 758 1 minute
Россия қўшинлари тунда Украина пойтахти Киевга ҳужум қилди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлиб, яна 10 киши яралaнди. Бу ҳақда Киев мэри Виталий Кличко маълум қилди.
Кличконинг сўзларига кўра, яраланганларнинг аксарияти университетлардан бирининг талабалар турар жойида яшовчи талабалар бўлган. Улардан тўққиз нафари шифохонага ётқизилган.
Ҳужум оқибатида Киевдаги Жанубий кўприк ва метро инфратузилмасига зарар етган. Днепр туманида тиббиёт муассасаси, Деснянский туманида университет талабалар турар жойи яқинидаги ҳудуд, Подол туманида эса маъмурий бино зарба остида қолган.
Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти ҳужум сабабли Жанубий кўприкда транспорт ҳаракати тўхтатилганини маълум қилган.
Октябрь ойи бошидан бери Россия қўшинлари Киевдаги Днепр дарёси устидан ўтган кўприкларга ҳужумларни кучайтирган. Жанубий кўприк камида икки марта, Шимолий кўприк эса бир неча бор нишонга олинган.
Аввалроқ, Россия ва Украина келишувга асосан Херсон вилоятининг Россия қўшинлари назоратидаги Олешки шаҳрида ўт очишни тўхтатгани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Россия армияси жорий йилнинг 25 октябрь куни Украинадаги логистика марказлари, энергетика инфратузилмаси ва портларга ҳужум қилган эди.
Live
All26 October
26 October