Россия халқи “оғриқ кўриши” керак — Помпео
Олам
−
12 Июль 2021
13185АҚШнинг собиқ Давлат котиби Майк Помпео “Россия киберҳужумлари”га қарши кураш ҳақида гапирди. Унга кўра, кибержиноятчилик соҳасида АҚШ Президенти Жо Байден ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасидаги келишувлар ҳеч нарса олиб келмайди.
Помпеога кўра, Байденнинг киберҳужумларнинг олдини олиш чораларини кўришга чақирганида, Путин унинг заифлигини кўради. Буни ўзгартириш учун Вашингтон Москвани эҳтимолий жиддий ва тезкор оқибатлардан хабардор қилиши керак.
“Унинг (тахминан Путин) хатти-ҳаракатларини ўзгартиришга мажбур қиладиган ва хакерлик ҳужумларига алоқадор бўлганларнинг хатти-ҳаракатларини ўзгартиришга мажбур қиладиган ягона нарса бу жуда қиммат. Россия халқи оғриқни кўриши керак, Россия Ҳукумати оғриқни кўриши керак, бу масаланинг ҳақиқий нархи. Бизда эса буни амалга ошириш имконияти бор”, деган АҚШнинг собиқ Давлат котиби.
Аввалроқ, Байден Путиндан россиялик хакерларга қарши чора кўришни сўрагани ҳақида хабар бергандик.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Россия-АҚШ саммити бўлиб ўтди. Ҳашаматли Ла Гранж қасрида икки давлат раҳбари Владимир Путин ва Жо Байден 3 соатдан ортиқ музокара олиб борди. Музокаралар вақтида икки давлат раҳбари Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний, Арктикани ҳарбийлаштириш, икки мамлакат қамоқхоналарида сақланаётган маҳбусларни алмашиш орқали Ватанига қайтариш, янги санкциялар каби бир қатор масалаларни муҳокама қилган.
LiveБарчаси