Байден Путиндан россиялик хакерларга қарши чора кўришни сўради
Олам
−
10 Июль 2021
5027Россия ва АҚШ Президентлари Владимир Путин ҳамда Жо Байден кеча, 9 июль куни телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда Оқ уй хабар берган.
“Раҳбарлар Сурияга трансчегаравий гуманитар ёрдамни қайта бошлаш тўғрисида якдил қарорга келган Россия-Америка саммитидан сўнг ўз жамоаларининг биргаликдаги ишларини юқори баҳолади”, дейилган АҚШ маъмуриятининг баёнотида.
Бундан ташқари, суҳбат давомида Байден ҳамда Путин АҚШ ва бошқа мамлакатларга ҳужум қилаётган россиялик товламачи ҳакерлар масаласини муҳокама қилган.
“Президент Байден Россия маҳаллий товламачи гуруҳлар фаолиятини бостириш учун чоралар кўриши зарурлигини таъкидлади”, дейилган Оқ уй хабарида.
Аввалроқ Кремль АҚШни Россияга дўст бўлмаган мамлакатлар рўйхатидан чиқариш учун сабаб йўқлигини маълум қилганди.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Россия-АҚШ саммити бўлиб ўтди. Ҳашаматли Ла Гранж қасрида икки давлат раҳбари Владимир Путин ва Жо Байден 3 соатдан ортиқ музокара олиб борди. Музокаралар вақтида икки давлат раҳбари Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний, Арктикани ҳарбийлаштириш, икки мамлакат қамоқхоналарида сақланаётган маҳбусларни алмашиш орқали Ватанига қайтариш, янги санкциялар каби бир қатор масалаларни муҳокама қилган.