Кремль: АҚШни Россияга дўст бўлмаган мамлакатлар рўйхатидан чиқариш учун сабаб йўқ
Олам
−
21 Июнь 2021
4833Женевадаги саммит якуни бўйича АҚШни Россияга дўст бўлмаган мамлакатлар рўйхатидан чиқариш учун ҳеч қандай асослар мавжуд эмас, чунки учрашувнинг амалий натижаларини кутиш керак. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилган.
Песковнинг сўзларига кўра, ушбу турдаги учрашувлар орқали “қаерда гапириш фойдасизлигини тушунишга, қаерда гапириш кераклигини тушунишга” эришиш мумкин.
“Аммо ҳар қандай тушунча тегишли иш механизмлари яратилмаса ва моддий келишув бўлмаса, ҳавода муаллақ осилиб туради. Шуни унутмаслигимиз керакки, давлатлар раҳбарлари доимий босим туфайли тафсилотлар ҳақида гапириш имконига эга эмаслар, улар концептуал ва доирада гапиришади, сўнгра тафсилотлар иш даражасида муҳокама қилинади”, деган Песков.
Ҳар иккала томон айтганидек, “конструктив тарзда ўтган” Женевадаги саммитдан сўнг АҚШни Россияга нисбатан дўст бўлмаган мамлакатлар рўйхатидан чиқариб ташлаш мумкинми, деган саволга Песков шу тариқа жавоб берган.
Аввалроқ, Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов тахминан уч ойлик танаффусдан сўнг кеча, 20 июнь куни дипломатик фаолиятини давом эттириш учун Америкага қайтгани ҳақида хабар бергандик.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Россия-АҚШ саммити бўлиб ўтди. Ла Гранж қасрида бўлиб ўтган Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги юзма-юз учрашувда икки томонлама муносабатларнинг кўплаб қирралари муҳокама қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь