Россия Каспий денгизига оид ҳужжатни қабул қилди
Олам
−
19 Сентябрь 2019
3687Россия Федерацияси давлат Думаси 2018 йил 12 августда ҚозоғистоннингAктау шаҳрида имзоланган Каспий денгизининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилди.Бу ҳақда РИА Новости хабар қилади.
Қонун лойиҳаси Владимир Путин томонидан киритилган.
Қайд этилишича, конвенция юк ташиш режими ва "Каспий денгизидан жамоавий фойдаланиш тартибини" белгилайди.
Бундан ташқари, Каспий денгизининг пастки ва қуйи қисмларини тармоқларга ажратувчи ҳудудий сувлар ва балиқ овлаш зоналари чегараларини белгилаш, сув ости кабеллари ва қувурлари учун шароитлар яратиш механизмлари жорий қилинган.
Конвенциянинг асосий тамойилларидан бири Каспий денгизида ҳужжат томонларига тегишли бўлмаган қуролли кучларнинг йўқлиги.
Таъкидланишича, ратификация минтақадаги шерикларнинг муносабатларини барқарор ва башоратли қилади. Хавфсизлик, транспорт ва юк ташиш, балиқчилик, углеводород конларини қидириш ва қазиб олиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай шароитлар яратилади.
"Конвенция Россия Федерацияси қонунларида кўзда тутилганидан ташқари бошқа қоидаларни ҳам белгилаб беради. Хусусан, унда ички ва ҳудудий сувларни, балиқ овлаш зоналарини, шунингдек Россия Федерацияси ва бошқа соҳилбўйи давлатларининг пастки ва қуйи қисмларини делимитацияси бўйича ҳуқуқий режимларни назарда тутади", дейилади ҳужжатда. .
Матнда таъкидланишича, ички ва ҳудудий сувларда ишлайдиган ҳуқуқий режимлар Россиянинг денгиз соҳаларида амал қиладиган ҳуқуқий режимлардан фарқ қилади.
Дума спикери Вячеслав Володиннинг таъкидлашича, ратификация минтақа давлатларининг ҳамкорлигини кенгайтиради. "Каспий денгизи муҳим геосиёсий, савдо-иқтисодий ва стратегик аҳамиятга эга, ноёб экологик тизим. У Россия, Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон ва Туркманистонни ўзига хос жойлашуви билан бирлаштиради", деди сиёсатчи.
Унинг сўзларига кўра, конвенциянинг имзоланиши ва уни ратификация қилиниши 20 йилдан ортиқ давом этган машаққатли меҳнат натижасидир.
"Каспий денгизи мамлакатлари ўзларининг қарорларида қатъийлик, тенг диалог ва минтақанинг ресурсларидан оқилона фойдаланиш истагини намойиш этди", дея хулоса қилди Володин.
Ўз навбатида, Ташқи ишлар вазирлиги элчиси Игор Братчиков Россиянинг Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенцияда иштирок этиши мамлакатнинг Транскаспий газ қувурини барпо этиш борасидаги позициясини кучайтиришини айтди.
LiveБарчаси