Россия-Қозоғистон-Ўзбекистон газ иттифоқини яратиш ҳамон ўз кучида қолмоқда
Олам
−
24 Май 2023
6126Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон “уч томонлама газ иттифоқи” доирасидаги лойиҳаларни муҳокама қилишда давом этмоқда, бу эса Россия газини ушбу давлатлар ҳудудлари орқали етказиб беришни назарда тутади. Бу ҳақда журналистларга Россия энергетика вазири Николай Шульгинов маълум қилди.
“Муҳокама қилинмоқда”, дейди у.
Ўтган йилнинг ноябрь ойида Россия Ўзбекистон ва Қозоғистонга ушбу соҳадаги уч давлатнинг тижорат манфаатларини мувофиқлаштириш учун “уч томонлама газ иттифоқи” тузишни таклиф қилган эди. 2023 йил январида Ўзбекистон ва Қозоғистон энергетика вазирликлари “Газпром” билан ҳамкорлик режасини имзолади.
Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистонга Россиядан газ етказиб бериш “Марказий Осиё – Марказ” газ қувури орқали амалга оширилиши режалаштирилаётганини маълум қилди.
Қозоғистон ҳукумати Россия газини ўз ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит қилиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Шунингдек, Россиядан Хитойга газ қувурини қуриш эҳтимоли бўйича ҳам музокаралар олиб борилмоқда.
LiveБарчаси