Россия қирувчиси АҚШ дронини қулатгани тасвирланган кадрлар эълон қилинди (видео)

Олам

image
0:00
0:00
download

Аввалроқ, АҚШнинг разведкачи MQ-9 дрони Россиянинг Су-27 қирувчи самолётлари томонидан Қора денгизнинг халқаро сувларига уриб туширилгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳолат акс этган видеони CBS телеканали эълон қилди. 

Қора денгиз устида АҚШнинг MQ-9 учувчисиз учиш аппарати (дрон) ва Россиянинг Су-27 самолёти ўртасидаги тўқнашувнинг ҳақиқатга яқин бўлган сценарийсини акс эттирувчи видеони тақдим этди.

Америкалик журналистлар дрон Украина армияси учун разведка маълумотларини тўплагани, улар орасида Украина Қуролли кучлари томонидан Россия Федерацияси ҳудудига зарба бериш учун ишлатилиши мумкин бўлган муҳим факт мавжудлиги ҳақида хабар берган.

Россия мазкур ҳолатга изоҳ берар экан, унинг қирувчилари бортдаги қуроллардан фойдаланмагани, учувчисиз учиш аппарати билан алоқада бўлмагани ҳақида маълум қилган.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Россия дрон Қора денгиз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг