Россия Қирғизистондан кўпроқ мигрант қабул қилиш чораларини кўрмоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

Москва ва Бишкек республика фуқароларини Россияда ишлаш учун уюшган ҳолда жалб қилиш бўйича ҳукуматлараро келишув устида ишламоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Марказий Осиё давлатлари билан дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан бугун, 5 май куни “Российская газета”да чоп этилган мақоласида айтилади. 

"Мамлакатларимиз миграцияни тартибга солиш, тегишли ҳуқуқий базани такомиллаштириш соҳасида яқин ҳамкорликни ривожлантирмоқда. 2017 йилда Ўзбекистон фуқароларини Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини ташкил этиш бўйича уюшган ҳолда жалб қилиш бўйича ҳукуматлараро битим имзоланган. 2019 йилда Тожикистон билан имзоланган худди шундай келишув кучга кирди. Қирғизистон билан тегишли ҳукуматлараро ҳужжат ишлаб чиқилмоқда”, дейди Лавров. 

Россия Ташқи идораси раҳбарининг сўзларига кўра, Марказий Осиё давлатлари фуқаролари Россия меҳнат бозорига катта қизиқиш билдираётгани ҳеч кимга сир эмас. 

“Бу, жумладан, минтақадаги аксарият давлатлар билан визасиз режим ва тил тўсиғининг йўқлиги билан боғлиқ”, дейди Россия дипломатик департаменти раҳбари.

Маълумот учун, Қирғизистон ҳукумати ҳузуридаги Давлат миграция хизматидан қайд этилишича,  сўнгги йилларда 1,3 миллион қирғизистонлик хорижда меҳнат қилган. Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра,  меҳнатга лаёқатли ёшдаги деярли ҳар бешинчи қирғизистонлик меҳнат муҳожири бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

миграция

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг