Россия, газ қувури ва Украина: Байден Зеленскийга максимал хавфсизликни кафолатлашини айтди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатда “Шимолий оқим-2” газ қувури ишга туширилишига қарамай, Украина хавфсизлигини кафолатлади. Бу ҳақда Украина Президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилди.

“Президент Байден, ўз навбатида, Украина учун хавфсизлик кафолатларини тасдиқлади”, дейди у.

Подолякнинг айтишича, сиёсатчилар Зеленский иқтисодий лойиҳа эмас, балки хавфсизликка таҳдид деб атаган “Шимолий оқим-2” газ қувурини муҳокама қилган.

Зеленскийнинг айтишича, қувурнинг ишга туширилиши Украинани газ таъминотидан “узиб қўяди” ва йилига 3 миллиард доллардан маҳрум қилади. Россия Президенти Владимир Путин бунга жавобан, газ қувури қурилиши фақат иқтисодий нуқтаи назардан фойдали эканини айтди. Унинг таъкидлашича, Россия ҳеч кимни газ транзити орқали озиқлантиришга мажбур эмас.

Маълумот учун, “Шимолий оқим-2” лойиҳаси Болтиқ денгизи туби бўйлаб ҳар бирининг узунлиги 1,2 минг километрдан ортиқ бўлган иккита газ қувур линиясини қуришга асосланган. Улар орқали Россия, Германия, Финляндия, Швеция ва Дания денгиз ҳудудлари орқали Германияга газ етказиб берилади. Лойиҳа “Шимолий оқим-2” АГ томонидан бошқарилади (унинг ягона акциядори — “Газпром”). Қувурнинг биринчи қаторини қуриш ишлари аллақачон якунланган. Иккинчи қувурни ётқизишни августга қадар якунлаш режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Байден

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг