Россия Ғалаба куни арафасида Украинага ҳужумларни кучайтирди

Олам

image

Бугун, 8 май куни Москвада Ғалаба байрамига тайёргарлик кўрилаётган бир пайтда Россия Киев ва Украинанинг бошқа шаҳарларига ҳужумларни кучайтириб, учувчисиз самолётлар, ракета билан ҳаво ҳужумлари тўлқинини бошлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Украина қуролли кучлари Бош штабининг эрталабки маълумотларига кўра, Харков, Херсон, Николаев ва Одесса вилоятлари шаҳарларига 16 та ракета зарбалари берилган, бундан ташқари Украина позициялари ва аҳоли пунктларига 61 та ҳаво ва 52 та ракета зарбалари берилган. Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россия учирган 35 та “Shahed” дронларининг барчасини йўқ қилган.

Киев мэри пойтахтда ёнилғи омбори, автомобиллар, бинолар ва инфратузилмага зарар етказилиши оқибатида камида беш киши яраланганини маълум қилган. Қора денгиз соҳилидаги Одесса шаҳрида эса озиқ-овқат омбори ёниб кетган.

Россиянинг "Вагнер" ёлланма аскарлари гуруҳи Бахмутдан чиқиб кетиш режаларидан воз кечганидан сўнг, қамалдаги шаҳарни ўққа тутилиш ҳам кучайган.

Шунингдек, Киевнинг Соломянский туманида содир бўлган портлашларда уч киши, Святошин туманида дрон қулаши оқибатида икки киши жабрланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Одесса Киев Бахмут

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг