Россия футбол иттифоқи Adidas билан “хайрлашади”

Спорт

image

Россия футбол иттифоқи (РФИ) Президенти Александр Дюков Россия терма жамоаси янги техник ҳомий излашини, ташкилот Германиянинг Adidas компанияси билан ҳамкорликни якунлашини айтди.

“Ишонч билан айтиш мумкинки, 2023 йилда биз Adidas формаларидан фойдаланмаймиз. 2023 йилнинг биринчи чорагида янги техник ҳомийга эга бўламиз. Ҳозир музокара олиб борилмоқда – янги техник ҳомий тез орада аниқ бўлади”, дейди Дюков.

Маълумот учун, Adidas 2008 йилдан бери Россия терма жамоасининг техник ҳомийси ҳисобланади. Россия терма жамоаси барча йирик халқаро турнирларда немис бренди либосида ўйнаган. Россия терма жамоаси футболчилари 2012, 2016 ва 2020 йиллардаги Европа чемпионатларида, шунингдек, 2014 ва 2018 йиллардаги Жаҳон чемпионатларида Adidas либосларидан фойдаланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Rossiya Adidas

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг