Россия FIFA мусобақаларида қатнашишга рухсат олди
Спорт
−
13:04 870 1 дақиқа
Россия футбол терма жамоаси FIFA U-15 Жаҳон чемпионати ва фестивалининг дастлабки босқичида ўз давлат байроғи ва мадҳияси билан иштирок этади. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи (РФИ) хабар берди.
Мазкур мусобақа 2022 йилдан буён Россия терма жамоаси давлат байроғи ва мадҳияси билан иштирок этадиган биринчи расмий FIFA турнири бўлади.
Россия терма жамоаси дастлабки босқичда Афғонистон, Жибути, Сьерра-Леоне, Судан ва Туркия жамоаларига қарши майдонга тушади. Кейинги босқичда эса жамоа ўз гуруҳларида бир хил ўринни эгаллаган рақибларга қарши яна бешта учрашув ўтказади.
Маълумот учун, Россия терма жамоаси 2022 йил 28 февралдан буён FIFA ва UEFA мусобақаларида иштирок этмаяпти. FIFA ва UEFA Россиянинг Украинага қарши уруш бошланганидан сўнг барча миллий терма жамоалари ва клубларини халқаро мусобақалардан “кейинги билдиришга қадар” четлатиш ҳақида қарор қабул қилган.
Live
Барчаси