Россия Эрон дронлари билан Киевга ҳужум қилди – Кличко
Олам
−
14 Декабрь 2022
9945Бугун, 14 декабрь куни соат 6:00 атрофида Украинанинг учта вилоятида – Киев, Житомир ва Винницада ҳаво огоҳлантириши эълон қилинди. Кўп ўтмай, Киев вилоятида (хусусан, Киев чеккасида ва пойтахтнинг ўзида) портлашлар эшитилгани ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади.
Кейинроқ Киев вилояти ҳарбий бошқармаси раҳбари Алексей Кулеба ҳаво ҳужумидан мудофаа ишлаётганини тасдиқлади.
“Киев вилояти, эрталаб. Ҳаво ҳужумидан мудофаа ишламоқда”, дейди у.
Кулеба энди бошпана ва хавфсиз жойларда бўлиш муҳимлигини урғулади.
Пойтахт мэри Виталий Кличконинг айтишича, Киевнинг Шевченковс туманида портлаш овозлари эшитилган.
“Пойтахтнинг Шевченковс туманида портлашлар содир бўлди. Хизматлар жойига етиб боради", дейди у.
Кейинчалик Кличко эрталаб соат 7:25 га келиб руслар томонидан фойдаланилган Эрон камикадзе-дронларининг катта қисми аллақачон уриб туширилганини қўшимча қилди.
“Киев вилоятида ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа маркази устидан аллақачон 10 та “Shahed” дронлари уриб туширилган”, дейди у.
Соат 7:30 ҳолатига кўра Житомир ва Киев вилоятларида сигнал давом этаётгани айтилди. Житомир вилоят мудофаа администрацияси раҳбари Виталий Бунечко дрон ҳужумларининг иккинчи тўлқини бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
LiveБарчаси