Россия энди мигрантларнинг “чимилдиғигача” кириб бормоқчи
Жамият
−
05 Ноябрь 2023
72934Россия Ички ишлар вазирлиги Миграция масалалари бош бошқармаси ноқонуний мигрантларнинг мамлакатда автомашиналарини рўйхатдан ўтказиши, банк ҳисоб рақамлари очиши ва турмуш қуришини тақиқловчи қонун лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда бошқарма бошлиғи Валентина Казакова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бундай қонун ноқонуний мигрантларни аниқлаш ва уларни Россия Федерацияси ҳудудидан чиқариб юбориш имконини беради.
"Агар сиз ноқонуний мигрант бўлсангиз, ушбу хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлмаслигингиз керак", дейди Валентина Казакова.
Казакова мазкур қонун лойиҳаси тез орада Давлат Думасига кўриб чиқиш учун киритилишини билдирган.У хорижлик шахснинг электрон авторизацияси ва улар ҳақидаги маълумотлар киритиладиган рақамли профили масаласи ҳам ҳозирда муҳокама қилинаётганини эслатган.
“Яъни, мигрант Россия Федерациясига кириш нияти борлигини маълум қилиши керак бўлади. Ва бу, албатта, бизда мавжуд бўлган салбий нарсаларни камайтиради ", дея қўшимча қилган Казакова.
Қонун лойиҳаси 1 ноябрь куни Давлат Думасига киритилган. Унга кўра, Россия фуқароларининг мигрант турмуш ўртоқлари учун вақтинчалик яшаш учун рухсатнома фақат бундай никоҳ тузилган кундан бошлаб икки йил ўтгандан кейин берилиши керак. Шунингдек, ўзгартиришлар муаллифлари,ота-оналик ҳуқуқи ёки никоҳи суд томонидан бекор қилинган шахслардан вақтинчалик пропискани олиб қўйишни таклиф қилмоқда. Таклиф қилинган ўзгартиришлар мигрантлар яшаш учун рухсатнома олиш мақсадида фойдаланиши мумкин сохта никоҳ ва фарзанд асраб олиш амалиётига тўсиқ бўлиши айтилган.
LiveБарчаси