Россия дунёни оғир озиқ-овқат инқирози ёқасига қўймоқда – Зеленский

Олам

image

Россия дунёни оғир озиқ-овқат инқирози ёқасига келтириб қўйяпти. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Федерациясининг Севастополдаги рус ҳарбий кемаларига ҳужум қилган дронлар дон олиб кетаётган фуқаролик кемасидан учирилгани ҳақидаги баёнотларига изоҳ бериб айтиб ўтди.

“Аввал “жанговар қушлар”, кейин “жанговар ҳашаротлар” ҳақида гапиришди, энди мана дон. Рус адмиралларини ғарқ қилаётган қотил буғдой. Хўш, нима дейишимиз мумкин? Ҳақиқатда касал одамлар. Аммо бу касал одамлар яна дунёни оғир озиқ-овқат инқирози ёқасига қўймоқда”, дейди Зеленский.

Унинг таъкидлашича, Ғарбий Африкадан Шарқий Осиёгача бўлган кенг миқёсда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошишига ягона айбдор Россиядир.

“Албатта, шериклар террорчи давлатни шантаж даражасини бироз пасайтиришга ишонтиришга ҳаракат қилмоқда. Лекин бу ҳақиқатга яқинми? Ҳозирча фактлар шуни кўрсатмоқдаки, Россия раҳбарияти имзоланган ҳужжатларни бажаришдан кўра озиқ-овқат инқирозини янада кучайтиришдан кўпроқ манфаатдор. Айтганча, бу Россия билан музокаралар ҳақида гапираётганларнинг барчасига жавобдир”, дея қўшимча қилган Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 октябрь куни Россия Мудофаа вазирлиги аннексия қилинган Севастополдаги Қора денгиз ҳарбий флотига уюштирилган ҳужум муносабати билан Украинадан озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишга мўлжалланган келишувдаги фаолиятини тўхтатишини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг