Россия дронлари яна Киевга ҳужум қилди

Олам

image

Бугун, 1 декабрга ўтар кечаси Россия армияси дронлар ёрдамида Киевни ўққа тутди. Бу ҳақда Киев шаҳар ҳарбий бошқармаси раҳбари Сергей Попко ўзининг Теlegram-каналида маълум қилди.

Эрталаб Киевда дрон ҳужуми туфайли яна ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган. Маҳаллий вақт билан соат 7:29 да ҳарбийлар ҳужумчи учувчисиз учоқлар жанубдан пойтахт томон учаётгани ҳақида огоҳлантирган. Киевнинг ўққа тутилиши Европа кенгаши раҳбари Антониу Коста ҳамда Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Калласнинг пойтахтга ташрифидан бир неча соат олдин содир бўлган.

Киев шаҳар ҳарбий бошқармаси баёнотига кўра, тунда украиналик ҳарбийлар ўнга яқин ҳужумчи дронларни топиб, зарарсизлантирган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида олтита автомобиль зарар кўрган, портлаш тўлқини туфайли турар-жой биноларидан бирининг ойналари синган. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Ҳаммаси бўлиб Россия бир кечада ҳар хил турдаги 78 та дрон ёрдамида ҳужум қилган. 32 та дрон уриб туширилган, яна 45 таси йўқолган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинага қарши урушни давом эттираётган Россия армияси Киев ва бир қатор бошқа ҳудудларга учувчисиз самолётлардан зарба берганди. Оқибатда нотураржой инфратузилмаси объектига шикаст етган, бир жабрланувчи топилиб, пойтахтдаги тиббиёт муассасасига ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия дронлар Сергей Попко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг