Россия Днепрга зарба берди

Олам

image

Бугун, 13 февралга ўтар кечаси Россия Украинанинг Днепр шаҳрига Shahed дронлари ва баллистик ракеталар билан зарба берди. Бу ҳақда Украина ҳарбий-ҳаво кучлари маълум қилди. 

Маълумотларга кўра, шаҳар жануб, шарқ ва шимолдан ҳаракатланган камида иккита ракета ва тўртта учувчисиз самолётлар гуруҳи томонидан ҳужумга учраган.

Днепр мэри Борис Филатовнинг билдиришича, Россия Қуролли кучларининг зарбалари фуқаролик инфратузилмасига қаратилган. “Суспiльне” нашри шаҳарда бир нечта портлашлар содир бўлганини ёзди. 

ДТЭК энергетика компанияси эса шаҳарни ўққа тутиш вақтида иссиқлик электр станцияларидан бири шикастлангани, оқибатда электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтатилганини маълум қилди. 

"Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ. Отишмалар тўхтатилгач, ДТЭК энергетиклари оқибатларни бартараф этиш ва ускунанинг ишини тиклашга киришди", дейилади компания хабарида.

ОАВ маълумотларига кўра, иссиқлик электр станциялари фаолияти тўхтатилиши муносабати билан шаҳарда электр таъминотида узилишлар содир бўлган. Шунингдек, “Днепроводоканал” коммунал корхонаси “Левобережный-3” турар-жой массивидаги насос станциясининг тўхтаб қолиши оқибатида ўнлаб уйларга сув таъминоти тўхтатилиши ҳақида огоҳлантирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина ҳаво ҳужуми Днепр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг