Россия дизель экспортини тақиқлади

Олам

image

Кеча, 8 июлдан бошлаб Россияда дизель ёнилғиси экспортига тақиқ жорий этилди. Бу ҳақда Владимир Путин раислигида ўтган ҳукумат йиғилишида Россия Бош вазири ўринбосари Александр Новак маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат июль ойидан бошлаб бошқа давлатлардан ёнилғи импорт қилишни бошлаган.

“Ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги ҳозирги вазият фуқароларни хавотирга солмоқда. Вазиятни барқарорлаштириш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида ҳукумат қўшимча чораларни кўришда давом этмоқда”, деган у.

Россияда май ойи охиридан буён ёнилғи тақчиллиги кузатилмоқда. Маълум қилинишича, дизель ёнилғиси экспортини тақиқлаш масаласи май ойининг охиридаёқ муҳокама қилинган.
Бу ҳолат Украина томонидан Россиянинг нефтни қайта ишлаш заводларига уюштирилган кетма-кет ҳужумлар ортидан юзага келган. Ҳужумларда мамлакатдаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводлари нишонга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда бензин ва авиация керосини экспортига вақтинчалик тўлиқ тақиқ жорий этилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг