Россия БМТнинг коинотдаги қуролларга қарши резолюциясига вето қўйди
Олам
−
25 Апрель
3876Россия БМТ Хавфсизлик Кенгашида коинотда қуролланиш пойгасига қарши резолюцияни блоклади. Кеча, 24 апрель куни бўлиб ўтган овоз бериш чоғида Хавфсизлик Кенгашига киритилган 15 давлатдан 13 таси ушбу ҳужжатни қабул қилиш учун овоз берди, Хитой бетараф қолди, Россия эса вето ҳуқуқидан фойдаланди.
Овоз бериш бошланишидан олдин Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя АҚШ ва Япония таклиф қилган резолюция матнини “ҳазил” деб атади. Ўз навбатида, АҚШ доимий вакили ўринбосари Роберт Вуд, агар Россия қарши овоз берса, "яшириш учун нимадир борми" деган савол туғилишини айтди.
“Бизнинг умумий мақсадимиз космосда қуролланиш пойгасининг олдини олиш, шунингдек, Коинот шартномаси бўйича мажбуриятларга риоя қилиш, хусусан, Ер орбитасига ҳеч қандай ядро қуроли ёки оммавий қирғин қуролларини жойлаштирмасликни талаб қилиш”, дейилади резолюция лойиҳасида.
Шунингдек, у БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзоларини “Ер атрофидаги орбитага жойлаштириш учун махсус ишлаб чиқилган ҳеч қандай ядро қуролини ишлаб чиқмасликка” чақирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь