Россия билан ўйнашиш Британияга қимматга тушади – Жонатан Шоу
Олам
−
29 Март 2022
29853Буюк Британия халқи Россияга қарши санкциялар туфайли қийин кунларни бошдан кечиради. Бироқ мамлакат расмийлари бу хавфни сезмаяпти. Бу ҳақда “The Independent” нашри истеъфодаги генерал Жонатан Шоуга таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, агар Лондон Москва таъсиридан буғдой ва нефть импортини тақиқлаш орқали ўзини қутқаришга ҳаракат қилса, аҳолининг турмуш даражаси жуда ёмонлашади. Кўпчилик британияликлар ҳукумат каби Россия билан “янги совуқ уруш” оқибатлари жиддийлиги ҳақида нотўғри тасаввурга эга.
Шоунинг таъкидлашича, Британия расмийлари узоқ йиллар давомида мамлакат иқтисодиётига устувор аҳамият бериб, турли давлатлар билан битимлар тузган. Бунда улар савдо шерикларининг сиёсий позициясига эътибор бермаган. Масалан, Лондонга арзон ёқилғи етказиб берган Саудия Арабистонида шундай бўлган.
Бироқ, Россия Федерацияси мисолида иқтисодий таркибий қисм иккинчи даражага тушиб қолган, бу эса инглизларнинг фаровонлигига салбий таъсир қилади.
“Лондон Россия билан иқтисодий жиҳатдан эмас, балки геосиёсий жиҳатдан ўйин ўйнашга қарор қилгани сабаб, Буюк Британия ҳукумати аҳолини турмуш даражасининг узоқ муддатли пасайишига тайёрлаши керак”, дейди собиқ генерал.
Нашрнинг қайд этишича, аҳолининг турмуш даражаси кейинги ойга бориб жуда оғир аҳволга келиб қолади. Ҳозир аҳоли озиқ-овқат нархларининг кескин ошиб кетганидан шикоят қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия Россиянинг ВТБ Банки, “Аэрофлот” компаниясига қарши санкциялар киритган ва юқори технологияли маҳсулотларни Россияга экспорт қилишни тақиқлаган. Бундан ташқари, Россия ва рус компанияларига Буюк Британияда молиявий ёрдам олиш тақиқланишини эълон қилган. Бу Россия компаниялари ўз қимматли қоғозларини улар учун жуда машҳур бўлган Лондон фонд биржасига жойлаштира олмаслигига олиб келиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь