Россия Арестовични қидирувга берди
Олам
−
03 Октябрь 2023
7912Россия Федерациясида террорчилар ва экстремистлар рўйхатига киритилган Украина Президенти девони собиқ маслаҳатчиси Алексей Арестович жиноий модда бўйича қидирувга берилган. Бу маълумотлар Россия Ички ишлар вазирлигининг қидирув базасига жойлаштирилган.
“Алексей Николаевич Арестович. Украин. Туғилган жойи: Грузия ССР, Цители-Цкаро шаҳри. Жиноят кодекси бўйича қидирувда”, дейилади маълумотлар базасида.
Қидирув айнан қайси модда бўйича олиб борилаётгани кўрсатилмаган.
Ўтган йилнинг 12 апрелида (тан олинмаган) Донецк халқ республикаси прокуратураси Арестовичга қарши экстремистик фаолиятга чақириш бўйича жиноий иш қўзғатган эди. ИИВ маълумотларига кўра, у телеканал орқали тўғридан-тўғри эфирда Украина аҳолисини экстремистик фаолият билан шуғулланишга ва ўта оғир жиноятлар – сиёсий ва миллий адоват асосидаги қотилликларни содир этишга чақирган. Беларусда Арестовичга нисбатан ҳам жиноий иш қўзғатилган.
Арестович 2023 йил 14 январда Днепр шаҳридаги уйнинг бир қисми қулаши ва одамларнинг ўлимига сабаб бўлган Украина ҳаво мудофаа тизими томонидан уриб туширилган ракета ҳақидаги сўзлари ортидан Украина Президенти девонининг мустақил маслаҳатчиси лавозимидан истеъфога чиқди. 16 январь куни Олий Рада депутати Алексей Гончаренко Арестовични ишдан бўшатиш учун имзо тўплаш бошланганини эълон қилди. 17 январь куни Украина Президенти девони Арестовичнинг истеъфога чиқиш ҳақидаги илтимосини қондирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь