Россия Африка давлатларининг 20 миллиард долларлик қарзларини узди
Олам
−
21 Март 2023
11500Россия Африка давлатларининг 20 миллиард доллардан ортиқ қарзларини узди. Бу ҳақда Президент Владимир Путин Россия-Африка парламентлари конференциясида маълум қилган.
“Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми йилдан-йилга ўсиб бормоқда, ўтган йил якунига кўра бу кўрсаткич қарийб 18 миллиард долларга етди”, дейди Россия раҳбари.
Унинг қайд этишича, молиявий ҳисоб-китобларда миллий валюталарга ўтиш ва янги транспорт-логистика занжирларини ташкил этиш контр-савдо айланмаларини ривожлантиришга ёрдам беради.
“2021 йилда бошланган Африка континентал эркин савдо ҳудудини ташкил этиш жараёни билан қўшимча имкониятлар очилади, у келажакда умумий ялпи ички маҳсулоти 3 триллион доллардан ортиқ бўлган континентал бозорга айланади”, дейди Путин.
Кеча, 20 март куни “Россия-Африка кўп қутбли дунёда” деб номланган халқаро парламент конференцияси бўлиб ўтган эди.
Жавоҳир Қадамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь