Россия 150 минг ўзбекистонлик учун амнистия эълон қилди 

Олам

image

Ўзбекистон ва Тожикистоннинг Россияга кириши тақиқланган 300 минг фуқароси РФ Ички ишлар вазирлиги томонидан афв этилди. Бу ҳақда Россия Муҳожирлар федерацияси раҳбари Вадим Коженов маълум қилди.

Таъкидланишича, фақат Ички ишлар вазирлиги томонидан Россияга кириши тақиқланган муҳожирлар мамлакатга қайтишига рухсат берилиши мумкин. Суд қарори билан четлатилганлар суд органлари белгилаган муддатга қадар мамлакатга кира олмайди.

Коженовга кўра, “амнистия”га тушган Марказий Осиёнинг икки давлати фуқаролари 18 августда маълумотлар базасидан олиб ташланган, шунинг учун муҳожирлар Ички ишлар вазирлиги сайтида ўзларига Россияга киришга рухсат берилган ёки берилмаганини текшириб олиши керак бўлади. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг олти ойида 99 мингга яқин чет эл фуқаросининг Россияга киришига рухсат берилмаган. 

Россия Ички ишлар вазирлигининг Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи, полиция генерал-лейтенанти Валентина Казакованинг сўзларига кўра, октябрь ойининг бошида РФда 7 миллионга яқин муҳожир бўлган, улардан фақат “оз қисми” ноқонуний равишда яшайди. 

Таъкидланишича, миграция учун рўйхатдан ўтган, лекин рухсат олиш муддатларини 30 сентябрга қадар узайтирмаган хорижлик ишчилар, шу йилнинг 30 декабригача бўлишни қонунийлаштириши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

мигрант

Баҳолаганлар

370

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made