Россияда мигрантлар рус тили имтиҳонларидан озод қилиниши мумкин

Олам

−

image

Россия Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) мамлакатнинг “илғор ривожланиш ҳудудларида” ишлайдиган хориж фуқароларидан рус тили, мамлакат тарихи ва қонунчилик асосларини билишини тасдиқлашни талаб қилмасликни таклиф этди. Тегишли лойиҳа федерал порталда эълон қилинди.

Гап инвестицияларни жалб қилиш учун махсус режимга эга ҳудудларда фаолият юритаётган компаниялар ва хизмат буюртмачилари ҳақида бормоқда.

Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги маълумотларига кўра, Узоқ Шарқда шундай 16 та ҳудуд амал қилмоқда, яна иккитаси Арктика зонасида жойлашган.

ИИВнинг ҳисоблашича, имтиҳонлардан озод қилиш иш берувчиларга хорижлик мутахассисларни тезроқ жалб қилишга ёрдам беради, шунингдек, ушбу ҳудудларнинг инвестициявий ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун янада қулай шароитлар яратади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Либерал-демократик партияси (ЛДПР) мигрантлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасини 30 фоизгача оширишни таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг