Россия ҳужумида йўқ қилинган дунёнинг энг катта самолёти суратлари тарқалди
Олам
−
04 Март 2022
31113Россия оммавий ахборот воситаларида жорий йилнинг 28 февраль куни Украинада Россия армиясининг зарбаси натижасида йўқ қилинган дунёдаги энг йирик Ан-225 “Мрия” (“Орзу”) юк самолётининг вайрон бўлган ҳолати акс этган суратларни тарқатди.
Самолёт Гостомел шаҳри яқинидаги Антонов аэропортининг ангарида бўлган.
Дунёдаги энг катта лайнер АН-225 Совет Иттифоқи даврида Украинада бир нусхада яратилган.
Қайд этишича, самолётни реконструкция қилиш учун “тахминан 3 миллиард доллар ва беш йилдан кўпроқ вақт керак бўлади”.
Ан-225 "Мрия" – бу қўшимча катта юкка эга бўлган оғир узоқ масофали турбожетли транспорт самолёти. У 1980 йилларда ишлаб чиқарилган. Дунёдаги энг катта ва энг оғир юк самолёти саналар эди.
Ан-225 "Мрия"нинг биринчи парвози 1988 йил 21 декабрда амалга оширилган, у 1989 йилдан бери амалда. Фақат битта нусхаси ишлаб чиқарилган, иккинчиси эса тугалланмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь