Россия ҳукумати истеъфога чиқади

Олам

image

Россиянинг янги сайланган президенти инаугурацияси куни ҳукумат истеъфога чиқади ва мамлакатда янги Вазирлар Маҳкамасини шакллантириш жараёни бошланади. Бу ҳақда мамлакат конституциясига таяниб, рус матбуоти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳукумат 2020 йил 1 июлда бўлиб ўтган Бутунроссия овоз бериш жараёнида маъқулланган Россия Конституциясига киритилган тузатиш билан белгиланган янги қоидалар бўйича биринчи марта тўлиқ шакллантирилади.

Жорий йилнинг 15-17 март кунлари бўлиб ўтган президентлик сайловларида Владимир Путин расман Россия президенти этиб қайта сайланди ва сайлов натижалари Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланди.

Қонунга кўра, Россия Федерацияси президенти инаугурациядан кейин икки ҳафта ичида Россия Федерацияси ҳукумати раисининг номзоди бўйича депутатлар кўриб чиқиш учун таклиф киритади. Шу кундан бошлаб бир ҳафта ичида депутатлар президент таклиф қилган номзодни кўриб чиқадилар. Агар Давлат Думаси уни тасдиқласа, президент бош вазир лавозимига номзодни тайинлайди.

Қонунга кўра, давлат раҳбарининг қасамёд қилиш маросими 7 май куни бўлиб ўтиши керак, қасамёд қабул қилиш куни эса Вазирлар Маҳкамаси Россиянинг янги сайланган президенти олдидаги ваколатларини бажаришни тўхтатади. Шу тариқа, ҳукумат 7 май куни истеъфога чиқиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги президентлик сайловларида Россия президентлигига номзод ва амалдаги давлат раҳбари Владимир Путин ғалаба қозонган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Вазирлар Маҳкамаси истеъфо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг