Россия ҳарбийлари илк бор ИШИДнинг “пойтахти”га кирди

Олам

image

Россия ҳарбий хизматчилари илк бор ИШИДнинг собиқ “пойтахти” Ракка шаҳрига кириб бордилар. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда. 

Қайд этилишича, улар маҳаллий аҳолига икки минг дона озиқ-овқат тўпламларини беришган. Шунингдек, шаҳарга барча муҳтожларга юқори малакали ёрдам кўрсатишга тайёр бўлган ҳарбий шифокорлар ҳам етиб борган. 

Россия урушаётган томонларни яраштириш маркази зобити Владимир Варнавскийнинг журналистларга маълум қилишича, Ракка инфратузилмаси АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция томонидан ўтказилган озод қилиш операцияси вақтида тўлиқ вайрон қилинган.

“Минглаб тинч аҳоли танланмаган ҳаво ва артиллерия зарбалари қурбони бўлди. Шаҳарда ҳозиргача вайроналарни тартибга келтириш, ҳудудни минадан тозалаш ишлари якунланмаган. Тоза сув, дори-дармон ва озиқ-овқат етишмаслиги кузатилмоқда”, деган Варнавский.

Террорчилар 2013 йил баҳорида Суриянинг шимолида жойлашган Ракка шаҳрини эгаллаб олган эди. У ерда 250 мингга яқин киши қочиб кетган. Бир йил ўтиб уни ИШИД пойтахти деб эълон қилишди.

2017 йил октябрида шаҳар халқаро коалация авиациясининг кўмагида “Сурия демократик кучлари”нинг бир неча ойлик амалиётидан сўнг озод қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

ИШИД Ракка

Баҳолаганлар

195

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг