Россия ҳарбий харажатларини икки бараварга оширди – “Reuters”
Олам
−
04 Август 2023
6077Россия 2023 йилга мўлжалланган мудофаа харажатларини икки баравар ошириб, 100 миллиард долларга етказди. Бу ҳақда ҳукумат ҳужжатига таяниб, бугун, 4 август куни “Reuters” агентлиги хабар берди.
Айтилишича, 2023 йилнинг биринчи ярмида Россия мудофаа учун режалаштирилган 4,98 триллион рублдан (54 миллиард доллар) 12 фоиз кўпроқ, яъни 600 миллиард рубль ошиқроқ сарфлаган. Бу барча ҳукумат харажатларининг учдан бир қисмини ташкил этади.
Манбага кўра, ҳарбий харажатларнинг ошиши Россиянинг саноат ишлаб чиқариши кўтарилаётгани ҳисобидан қопланмоқда, бироқ бу аллақачон 28 миллиард долларга яқин бюджет тақчиллигига олиб келган. Экспорт тушумларининг камайиши вазиятни янада оғирлаштирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Бош вазири Денис Шмигаль мамлакат Қуролли Кучларининг йиллик харажати 2 триллион гривнага (деярли 55 миллиард доллар) тенг эканини айтганди.
LiveБарчаси