Россия ҳам Саудия Арабистонида АҚШ билан музокара ўтказади – CNN

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти вакиллари жорий ҳафтада Саудия Арабистонида Россия делегацияси билан ҳам учрашади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу учрашув Америка ва Украина делегациялари ўртасидаги музокаралардан алоҳида ўтказилади. Нашр музокараларда ким иштирок этишини айтишдан бош тортган.

Шунингдек, нашр Трамп бу музокара бўлишини олдин ҳам айтганини қўшимча қилган.

“Трамп Саудия Арабистонида катта учрашувлар кутилаётгани, бунга Россия ҳам кириши ҳақида гапирган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трампнинг вакиллари жорий йил 12 март куни Украина делегацияси билан Саудия Арабистонида учрашиши ҳақида хабар берилганди. АҚШ Президентининг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткоффнинг айтишича, АҚШ ва Украина делегациялари учрашувда Украина инқирозини ҳал қилиш масаласини муҳокама қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Дональд Трамп Саудия Арабистони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг