Россия ҳам Эрон ҳудудидан фуқароларини олиб чиқмоқда
Олам
−
14 Июнь 5705 1 дақиқа
Россия Эрон ҳудудидан ўз фуқароларини эвакуация қилишни бошлади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, минтақадаги кескин вазият фонида россияликларнинг биринчи гуруҳи – 86 киши Эрон ҳудудидан қайтиб келган.
Вазирлик маълумотига кўра, Россия фуқаролари Эрон ва Озарбайжондаги Россия элчихоналари кўмагида эвакуация қилинган. Эвакуация қилинган гуруҳ 14 июнга ўтар кечаси Эрон ва Озарбайжон чегарасидаги Астра назорат пунктидан ўтган.
Озарбайжон орқали ўтганлар орасида “Худо бўлиш қийин” сериалининг суратга олиш гуруҳи аъзолари ҳам бор. Шунингдек, Чайковский номидаги катта симфоник оркестрнинг 51 нафар санъаткори ҳам эвакуация қилинган.
“Гап дунёга машҳур россиялик режиссёр Фёдор Бондарчук бошчилигидаги суратга олиш гуруҳи ҳақида бормоқда. Гуманитар вазиятларда имконият бўлса, бошқа давлатлар фуқароларига ҳам ёрдам берамиз”, дейилади вазирлик баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон фуқаролари Эрондан Озарбайжонга эвакуация қилинганди. Бир қатор хорижий давлатлар расмий Бакудан ўз фуқароларини эвакуация қилиш учун Озарбайжон ҳудуди орқали қайтаришга ёрдам беришни сўраган. Улар ичида Россия ҳам бор эди.
Live
Барчаси