Роналдусиз МЮ кубок ўйинида ғалаба қозонди
Спорт
−
11 Январь 2022
3154Бугун, 11 январ куни Англия кубоги 1/32 финал босқичи доирасида “Манчестер Юнайтед” “Астон Вилла”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ягона гол биринчи бўлим бошида киритилди. 8-дақиқада Фреднинг узатмасидан сўнг, ярим ҳимоячи Скотт Мактоминай гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Шу тариқа, “Қизил иблислар” Англия кубогининг 1/16 финалига йўл олди, “Астон Вилла” эса турнирдаги иштирокини якунлади.
Криштиану Роналду ушбу учрашувни ўтказиб юборди. Жамоа бош мураббийи Ральф Рангник эса бунга изоҳ берди:
“Кечаги машғулотлар олдидан Криштиану билан гаплашдим. У охирги 1-2 кун ичида соғлигида бироз муаммоалар ҳис этаётганини айтди. Шунинг учун 120 дақиқа давом этиши мумкин бўлган кубок ўйинида таваккал қилмасликка қарор қилдик”
Эслатиб ўтамиз, кеча 10 январь куни Роналду “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълумот учун, Англия кубогининг амалдаги ғолиби “Лестер” ҳисобланади. “Тулкилар” ўтган йилги финалда “Челси”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган.
LiveБарчаси