Роналдунинг “Ал-Наср”даги дебюти кечикади

Спорт

image

Ўтган мавсум АПЛда "Эвертон" билан ўйиндан кейин "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду ёш мухлислардан бирининг қўлидаги телефонини уриб юборганди. Оқибатда футболчи 2 та ўйинга дисквалификация қилинди. Бу эса Роналдунинг Саудия чемпионатидаги дебютига таъсир этмай қолмайди.

FIFA қоидаларига кўра, битта лигада қўйилган тақиқ бошқа мамлакатлар чемпионатларига ҳам тегишли бўлиши керак. FA комиссиясининг қароридан сўнг Англия Премьер-лигаси халқаро танаффусга чиқди, шундан кейин Роналду ва "Манчестер Юнайтед" шартномани бекор қилди. Демак, португалиялик ҳалигача жазони ўтамаган ҳисобланади. 

"Ал-Наср" бугун, 5 январь куни "Ал-Таи" клуби билан навбатдаги ўйинни ўтказади, шундан сўнг, 14 январь куни клуб турнир жадвалидаги асосий рақиби "Ал-Шабаб" билан ўйнайди. 

Маълумот учун, Роналду 2021-2022 йилги мавсум МЮда умумий 40 та баҳсда майдонга тушиб, 19 та гол уришни уддалади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ronaldu Al-Nasr

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг