“Ал-Наср” легионерлар муаммосини ҳал қилди. Машарипов клубда қоладими?

Спорт

image

Саудия Арабистонининг "Ал-Наср" клуби легионерлар лимити билан боғлиқ муаммони ҳал қилди. Бу ҳақда журналист Руд Галетти ўз саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, "Ал-Наср" камерунлик ҳужумчи Венсан Абубакарни қайдномадан чиқариб, унинг ўрнига португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни рўйхатдан ўтказган. Шундай қилиб, Риёд клуби 8 нафар хорижлик легионер учун лимит талабини бажарди.

Жамоадаги легионерлар:

Дарвозабон – Давид Оспина (Колумбия);

Ҳимоячилар – Алваро Гонсалес (Испания), Гислен Конан (Кот-д'Ивуар);

Ярим ҳимоячилар – Гонсало Мартинес (Аргентина), Луис Густаво ва Андерсон Талиска (иккиси Бразилия);

Вингер – Жалолиддин Машарипов (Ўзбекистон);

Ҳужумчи – Криштиану Роналду (Португалия).

Эслатиб ўтамиз, ОАВда Роналду келгач, ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машарипов "Ал-Наср"ни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Masharipov Al-Nasr

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг